МИЛЛИЙ AРМИЯМИЗ – ЁШЛAР НИГОҲИДA
Куни кеча Бойсун тумани Инкобод маҳалласида Президентимизнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида “Миллий армиямиз – ёшлар нигоҳида” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди. Жанубий оператив йўналиш Қўмондонлиги, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Миллий гвардия туман Қўриқлаш бўлими, Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа ишлари, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими, Туризм ва спорт бўлимлари масъуллари ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар иштирок этишди. Тадбир доирасида, тош кўтариш, арқон тортиш, кураш, милтиқдан ўқ отиш, камондан отиш, волейбол, от устида кураш каби миллий спорт турларида мусобақалар ҳамда заковат ўйинлари ўтказилди. Якунда мусобақаларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган ёшларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.