Ёшлар етакчилари билан семинар ўқув машғулоти ташкиллаштирилди

11 Март 2022, 23:50 415

Олтинсой туманида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов ҳамда Олтинсой тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Бабакулов бошчилигида тумандаги сектор раҳбарлари ҳамда туманнинг 54 та маҳаллаларидаги ёшлар етакчилари билан учрашув ташкил этилди. Унда, тумандаги ҳар бир маҳалладаги ёшлар муаммолари сектор раҳбарларининг ҳам муаммоси эканлиги, ёшлар етакчилари фаолияти тўлиқ қўллаб-қувватланиши таъкидланди. Шунингдек, учрашув давомида ёшлар етакчиларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланиб, шу жойнинг ўзида муҳокама қилинди ҳамда чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Тадбирда тумандаги уюшмаган ёшлар ва аҳолининг ишсиз бўлган қатламини иш билан таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда спорт ва фан тўгаракларига жалб қилиш лозимлиги қайд этилди. Шу билан бирга маҳалла ёшлар етакчисинининг бир куни номли видеоролик йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech