Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактаби Сурхондарё вилояти Термиз тумани Янгиобод маҳалласи ҳудудида жойлашган. Маҳорат мактаби Президентимизнинг 2021 йил 5 августь кунидаги “Сурхондарё вилоятида қорабайир зотли отларни етиштириш ва оммалаштириш ҳамда от спорти турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5213-сонли Қарори доирасида, 2021 йил 02 октябрь куни ташкил этилган.
Термиз тумани Янгиобод маҳалласи ҳудудидаги 64,6 га ер майдони бино ва иншоотлари билан бирга Миллий гвардиянинг балансига ўтказилган. Маҳорат мактабининг отларига озуқа базасини яратиш учун Термиз туманидан 100 гектар ер майдони ажратилган. Қорабайир отлари маҳорат мактабида инструктор-методистлар, тренер-ўқитувчилар ва тиббиёт (ветеринария) хизмати, уста-чавандоз, от парваришловчи ва тақачи каби малакали ходимлар фаолият юритади.
150 ўқувчилар
30 мутахассислар
1 та`лим вақти (йил)
36 тайёрланган отлар
Қорабайир отлари маҳорат мактабининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари – ёш авлод чавандозларини тарбиялашга йўналтирилган миллий от спорти мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда Қорабайир зотли отлардан фойдаланишни оммалаштириш ҳамда миллий от спортининг халқаро довруғини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, йилқичиликда наслчилик ишларини такомиллаштириш йўли билан Қорабайир зотли отлар бош сонини кўпайтириш, Қорабайир зотли отларни сақлаш ва сифатли ветеринария хизмати кўрсатиш ишларини яхшилашга кўмаклашиш, шунингдек, жаҳон бозорида от зотлари орасида Қорабайир от зотининг рақобатбардошлигини таъминлаш, Республикамизда от спорти бўйича малакали спортчиларни тайёрлаш, аҳолининг кенг қатламини, айниқса ёшларни мактабдаги секция ва клубларга жалб этиш.