Президентимизнинг “Сурхондарё вилоятида қорабайир зотли отларни етиштириш ва оммалаштириш ҳамда от спорти турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида, Термиз туманида ташкил этилган Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактабида миллий меросимизнинг ажралмас қисми бўлган Қорабайир зотли отларни кўпайтириш ҳамда уларни от спортига кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда мазкур ҳудудда наслчилик ишларини такомиллаштириш орқали Қорабайир зотли отлар бош сони кўпайтирилмоқда.