Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактабида, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Термиз шаҳридаги 9 ва 26-сонли умум таълим мактаби ўқувчилари ўртасида “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақаси ташкил этилди. Қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлган мусобақада иштирокчи жамоалар, заҳарланган ҳудуддан ўтиш, автоматни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, 400 метр масофага эстафета югуриш, беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, арқон тортиш, армрестлинг ҳамда от эгарлаш ва от устида кураш каби шартларда ўзаро беллашдилар. Ўзларининг шижоати ва эпчиллиги билан барча жамоалардан устун келган 9-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчиларидан иборат "Алпомиш" жамоаси беллашувларнинг ғолиби бўлишди. Якунда барча ғолиб ва совриндорларга Миллий гвардия томонидан кубог, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.