Халқаро улоқ-кўпкари мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

25 Март 2022, 18:04 423

Термиз туманида жойлашган Қорабайир отлари маҳорат мактабида улоқ-кўпкари бўйича халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов сўзга чиқиб, турнир иштирокчилари, меҳмонлар ва кўпкари ишқибозларини самимий табриклади. Халқаро мусобақани очиқ деб эълон қилди.

Халқаро беллашувда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон каби давлатларнинг энг моҳир чавандозлари ғолиблик учун ўзаро куч синашди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech