Олтинсой тумани “Чеп” Маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси ҳудудида жойлашган 2-сонли умумтаълим мактабида Миллий гвардия ташаббуси билан ўқувчилар ҳамда маҳалладаги ёшлар иштирокида беш ташаббус доирасида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилди. Унда ўғил-қизлар, заковат интелектуал ўйинида, спортнинг камондан отиш, волебол, баскетбол, шахмат-шашка каби турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Шунингдек, тадбир давомида ёшлар мусиқа ва санъат йўналишида ўз иқтидорларини ҳам намоён этдилар. Бундан ташқари маҳалла йигитлари ҳарбий ватанпарварлик йўналишидаги “Ёш гвардиячилар” ҳарбий спорт мусобақаларида ғолиблик учун куч синашдилар. Турли эстафеталарга бой ўтган тадбир ёшларда ўзгача таассурот қолдирди. Тадбир сўнгида ғолиб ва фаол ёшларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.