Қорабайир отлари маҳорат мактаби ҳудудида "Чавандозлар мактаби" очилди

28 Март 2022, 08:12 454

Президентимизнинг "Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида Термиз туманида жойлашган Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактаби ҳудудида "Чавандозлар мактаби"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Халқаро улоқ-кўпкари мусобақасида иштирок этган хорижий меҳмонлар, чавандозлар, Миллий гвардия раҳбарияти иштирок этди.
Тадбирда иштирок этганлар мактабда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech