Жорий йилнинг 8 май куни Тошкент вилоятида, 9 май – "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудлардаги Чавандозлар мактаблари ҳамда Қорабайир отлари маҳорат мактаби чавандозлари ўртасида жамоавий улоқ кўпкари бўйича "Қўмондон қубоги" мусобақаси бўлиб ўтди. Жамоавий улоқ-кўпкари мусобақасида 3-ўринни Тошкент шаҳар Чавандозлар мактаби жамоаси, фахрли 2-ўринни Тошкент вилояти Чавандозлар мактаби жамоаси ва мутлоқ ғолибликни Сурхондарё вилоятидаги Қорабайир отлари маҳорат мактаби чавандозлари қўлга киритишди. Мусобақада фоал иштирок этган жамоалар Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан муносиб рағбатлантирилиб, ғолибларга 1,2 ва 3-даражали дипломлар ҳамда қўмондон кубоги топширилди.