Кўпкари, улоқ халқимизнинг қадимий миллий ўйинларидан саналади. Куни кеча Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида ташкил этилган мардлар ўйинида воҳалик 100 нафарга яқин чавандозлар иштирок этдилар. Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактаби, Қизириқ туманлараро қўриқлаш бўлими, туман ҳокимлиги ҳамда маҳаллий чавандозлар ҳамкорлигида ўтказилган беллашувлар катта-ю кичик томошабинларга, айниқса, ёшларга катта завқ бағишлади.