Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Қорабайир отлари маҳорат мактабига ташриф буюрди

11 Февраль 2023, 15:23 482

Бош прокурор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев томонидан Сурхондарё вилоятида ҳарбий қисм ва муассасаларда яратилган шарт-шароитлар, шахсий таркибнинг маънавий-руҳий аҳволи ўрганилди. 

Хусусан, Термиз туманида жойлашган Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактабида бўлиб, у ердаги шароитлар билан танишилиб, шахсий таркиб ва бир гуруҳ ёшлар билан суҳбат ўтказилди.

Миллий гвардия ходимлари томонидан мактабга таклиф этилган ҳудуддаги уюшмаган ёшлар ва ўқувчиларга ҳарбий техникалар намойиш этилди.
От спортининг “От устида кураш”, “Конкур” ҳамда “Тентпеггинг” турлари бўйича беллашувлар уюштирилди. Бу эса иштирокчиларга миллий ва замонавий от спорти турлари ҳақида илк таассуротлар уйғотди. Шундан сўнг, ёшлар ўртасида спортнинг камондан отиш тури бўйича ҳам мусобақалар ўтказилиб, уларнинг мерганлик қобилиятлари синовдан ўтказилди. Ташкил этилган тадбир ёшларга катта қизиқиш уйғотиб, кун давомида уларнинг вақти мазмунли ўтишига хизмат қилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech