“Элни ё полвони, ё оти танитади”, дейди доно халқимиз.
Куни кеча Термиз туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактабида тумандаги от спорти турларига қизиқувчи ёшлар ҳамда ҳаваскорлар учун навбатдаги маҳорат дарслари ташкил этилди. Унда иштирокчилар отни эгарлаш ва миниш борасида дастлабки кўникмаларини шакллантирдилар.