Наврўз нафақат янгиланиш, балки мўъжизалар айёми. Сумалак тўла дошқозонлар, файзли дастурхон атрофида билдирилган эзгу ниятлар йил давомида юртимизга баракани бошлаб келади.
Сурхондарё вилоятнинг асосий Наврўз сайли, Термиз туманидаги Қорабайир отлари маҳорат мактаби ҳудудида ана шундай таассуротлар ва кўтаринки кайфият билан ўтди.
Наврўз сайли давомида ёшлар ўртасида кураш, камондан отиш, арқон тортиш, тош кўтариш, ланка тепиш каби миллий халқ ўйинлари ҳамда спортнинг волебол, стол теннис турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Шунингдек, ёшлар Қорабайир отлари маҳорат мактабидаги отларни миниб, унда сайр ҳам қилдилар.