Халқаро улоқ-кўпкари мусобақаси олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

25 Март 2022, 07:18 360

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий гвардия ва Улоқ-кўпкари федерацияси томонидан жорий йилнинг 24-26 март кунлари илк маротаба Термиз туманида жойлашган "Қорабайир отлари маҳорат мактаби"да улоқ-кўпкари бўйича халқаро турнир ўтказилмоқда.

Турнир олдидан Термиз шаҳридаги Матбуот уйида журналистлар ва блогерлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар, хорижлик меҳмонлар, чавандозлар, мураббийлар иштирок этган тадбирда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси вице президенти Эркин Абзалов ва бошқалар халқаро мусобақанинг миллий қадриятларимиз ва миллий спорт ўйинларимизни дунёга кенг тараннум этиб, халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашдаги аҳамияти ҳақида фикр юритди. От спорти хусусан, улоқ-кўпкари мусобақаси нафақат, Осиё давлатлари балки, жаҳон халқларининг севимли машғулотларидан бирига айланаётгани алоҳида таъкидланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech