Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактаби ҳудудида "Ёш гвардиячи" ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи ташкил этилди. Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақа давомида иштирокчи жамоалар, ҳарбий мажмуавий эстафета (умумҳимоя тўпламини кийган ҳолда заҳарланган ҳудуддан ўтиш, автоматни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, ўқ-дориларни белгиланган жойга етказиш, беморга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, отларни эгарлаш), сувли тўсиқдан ўтиш, камондан отиш, саф тайёргарлиги ҳамда билимдонлар беллашуви каби 5 та шартларда ўзаро беллашдилар. Унда шижоати ва эпчиллиги билан юқори натижаларни қайд этган Музработ тумани 51-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ҳарбий ватанпарварлик синфи ўқувчиларидан ташкил топган "Қалқон" жамоаси мусобақанинг вилоят босқичида мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.