Ёшларга мерганлик ва чавандозлик борасида дастлабки кўникмалар берилди

22 Апрель 2022, 15:10 1054

Бугунги кунда юртимизда аждодларимиздан мерос бўлиб қолган миллий ўйинлар, урф-одат ва қадриятларни ёшлар ўртасида оммалаштириш, мазкур йўналишда уларни фаол жалб этиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ҳудудларда камондан отиш ҳамда от спорти турларини ривожлантириш, тарғиб этиш, ёш спортчиларни тайёрлаш борасида Миллий гвардия бўлинмалари томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, жойлардаги секцияларда турли машғулотлар ҳамда мусобақалар олиб борилмоқда. Куни кеча Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ҳам навбатдаги маҳорат дарслари ташкил этилди. Миллий гвардия Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Қорабайир отлари маҳорат мактаби ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда, ўғил-қизлар мерганлик ва чавандозлик борасида ўз кўникмаларини шакллантирдилар. Ёшларга камондан отишнинг асослари, хавфсизлик қоидалари, от миниш ҳамда уни эгарлаш тартиблари бўйича йўриқномалар берилди. Шундан сўнг, амалий тарзда иштирокчилар ўзларини синаб кўрдилар. Тадбир давомида фаол қатнашган ёшларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech