Куни кеча "Оилавий болалар уйи"даги ўғил-қизларни от спортига қизиқтириш, чавандозлик сирларини ўргатиш, тулпорларга бўлган меҳрини ошириш мақсадида, Термиз туманидаги Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактабида навбатдаги назарий ва амалий машғулотлар олиб борилди. Ёшларга Қорабайир отлари ҳақида маълумотлар берилиб, от миниш бўйича дастлабки кўникмалари шакллантирилди.