Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактабида, Термиз шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳамда Термиз давлат университети талабалари учун навбатдаги маҳорат дарси ташкил этилди. Ажойиб таассуротларга бой бўлган машғулотларда ўғил-қизларнинг тулпорларга бўлган меҳри янада ортди.