"Бойсун баҳори" халқаро фольклор фестивали доирасида ташкил этилган от устида кураш мусобақаси қизғин ва муросасиз бўлди. Мазкур беллашувларни хорижий давлатлардан ташриф буюрган меҳмонлар ҳам катта қизиқиш билан кузатиб бордилар. Мусобақаларда ғолиб бўлган чавандозлар пул мукофоти билан рағбатлантирилди. Шунингдек, фестивал доирасида, иштирокчилар учун от миниш, унда сайр қилиш имконияти ҳам яратилди.