404

Ҳурматли тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳузурида Термиз тумани Янгиобод маҳалласи ҳудуди (эски отчопар мажмуаси)да Қорабайир отлари маҳорат мактаби ташкил етилди. 64.6 га умумий ер майдонига эга мактаб ҳудудида туризм инфратузилмаларини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.Шу муносабат билан вилоят тадбиркорларини Қорабайир отлари маҳорат мактаби ҳудудидаги туризм инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга таклиф этамиз.Қорабайир отлар маҳорат мактабида тадбиркорлар қуйидаги туризм инфратузилмаларини барпо этишлари мумкин:1. Паинтбалл.2. Голф.3. Картинг (кичкина автомобиллар пойгаси).4. Скалодром (сунъий қоятош).5. Поло (от спорти).6. Ҳунармандчилик (темирчилик, тери ва ёғоч маҳсулотларидан анжомлар тайёрлаш) устахонаси.7. Қимиз маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш шаҳобчаси.8. 2 та тез пишадиган таомлар тайёрлаш шаҳобчаси ва яхна ичимлик савдо нуқталари.9. Сувенер маҳсулотлари савдоси дўкони.10. 50 та автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ.11. 2 та санитария гегиена шаҳобчаси .12. 2 та ювиниш хонаси (душ), 2 та таҳоратхона (эркак ва аёллар учун алоҳида), 2 та намозхона ташкил этиш.13. 1 та туризм ахборот маркази.14. болалар учун махсус ўйингоҳ.15. Тижорат банклари томонидан пул маблағларини нақд пулга алмаштириш ҳамда бошқа нақд ва нақдсиз ҳисоб-китоб банк операцияларини амалга ошириш имконини берадиган банк шахобчалари ҳамда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминаллари ва банкоматлар ўрнатилади.Изоҳ: Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун мактаб ҳудудидан тадбиркорлар ва тижорат банкларига узоқ йиллик ижара ҳуқуқи асосида ер майдони ажратилади.Тадбиркорлар савдо нуқталари ва бошқа обьектларни тасдиқланган лойиҳа асосида енгил конструкцияли материаллардан қуриб фойдаланади.Ҳозир маҳорат мактабидаги отлардан фойдаланиш учун қатор хизмат турлари жорий этилган бўлиб, бир марталик маҳорат дарсларида қатнашишингиз, шунингдек, отларни бир соатдан бир кун муддатга ижарага олишингиз мумкин. Бундан ташқари, аҳолининг тўй ва бошқа байрамларини нишонлашда отларни ижарага олиш, файтунда сайр қилдириш, отлар билан фотосессия қилиш, маҳорат мактаби ҳудудида клиплар ва бошқа суратга олиш майдонларидан ижара ҳамда бошқа тўловлар асосида фойдаланишингиз мумкин.Олдиндан қилинган тўловлар учун 10 фоиздан 30 фоизгача чегирмалар жорий қилинган. Маълумот учун телефонлар: Қорабайир отлар маҳорат мактаби директори Жумаев Маматқул (+998 94) 485-01-39.Вилоят ижара маркази директори – Намозов Йўлдош (+998 93) 633-42-54.Вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бўлим бошлиғи – Холниёзов Хайрулла (+998 97) 243-28-68.

404

УЛОҚ-КЎПКAРИ БAҲСЛAРИ ЎТКAЗИЛДИ

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан Қорабайир зотли отлар ҳамда йилқичиликни янада ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда турли от спорти ўйинлари ташкил этилиб, ёшларни қизиқтириш, миллий қадриятларимизни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Куни кеча Жарқўрғон туманидаги “Қораянтоқ” маҳалласи қир адирларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан туман ҳокими соврини учун навбатдаги улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди. Мардлар ўйинида маҳаллий чавандозларнинг маҳоратларини от ишқибозлари катта қизиқиш билан кузатиб бордилар. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда улоқ айирган чобоғонлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

404

"Ҳарбий-ватанпарлик ойлиги" доирасида этноспорт тадбирлари ташкил этилди

Жорий йилнинг 7 январь куни Термиз туманидаги Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактаби ҳудудида "Ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги" доирасида ёшлар ўртасида спортнинг камондан отиш, от устида кураш, жамоавий улоқ кўпкари, беш кураш, арқон тортиш ҳамда стол теннис турлари бўйича вилоят биринчилиги мусобақалари ташкил этилди. Ёшларнинг қишки таътил кунларини мароқли ташкил этиш, уларни миллий спорт ўйинларимизга жалб этиш, ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида ўтказилган тадбирда, 500 нафардан ортиқ ёшлар муносиб иштирок этдилар. Қизғин беллашувларда етук ирода, чапдастлик, чавандозлик ва мерганлик маҳоратини намойиш этиб, ғолиб бўлган спортчилар Миллий гвардиянинг кубог, медал ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

404

От спорти ўйинларида моҳир чавондозлар беллашди

    Термиз туманидаги Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактаби ҳудудида миллий от спорти ўйинларининг вилоят саралаш босқичи бўлиб ўтди. "Сурхондарё вилояти Қорабайир зотли отлари" шиори остида ташкил этилган мардлар ўйинида, воҳа туманларида ўтказилган мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган 200 нафардан ортиқ чавандозлар иштирок этдилар. Унда чобоғонлар, “от пойгаси”, “жамоавий кўпкари” ҳамда “оломон улоқ-кўпкари” баҳсларида беллашдилар. Отлар пойгасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Абдурашид Ворисов "Барс" лақабли Қорабайир оти билан 1-ўринни қўлга киритди. Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактаби ходими Самандар Норбоев эса "Бўронча" лақабли оти билан пойгада 2-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, жамоавий кўпкари баҳсларида Миллий гвардия чавандозларидан иборат жамоа барча маҳаллий жамоалардан устун келиб, ғолибликни қўлга киритди. Қизғин беллашувларга бой бўлган оломон кўпкарида улоқ айирган чапдаст чавондозлар ташкилотчилар томонидан қўйилган турли қимматбаҳо совринлар ҳамда пул мукофоти билан рағбатлантирилди.     Шунингдек, тадбир доирасида воҳалик ёшлар иштирокида арқон тортиш, камондан отиш, тош кўтариш каби миллий ўйинлар ҳам ташкил этилди. Вилоят саралаш босқичида эпчиллик ва қатьиятлилик маҳоратини намойиш этиб, ғолиб бўлган энг кучли чавондозлар, жорий йилнинг 17 декабрь куни Самарқанд вилоятида ўтказиладиган республика чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech