“Ватанпарварлик” ойлиги доирасида Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида навбатдаги улоқ-кўпкари мусобақаси ташкил этилди. Унда 100 нафарга яқин маҳаллий чавандозлар қорабайир отлари билан иштирок этишди. Қизг`ин кечган мусобақада ғолиб бўлган чавандозларга ҳамкор ташкилотларнинг қимматбаҳо совғалари ҳамда пул мукофотлари топширилди.