Сурхондарё вилояти туризм ва спорт бошқармаси, вилоят ҳамда туман ҳокимликлари, Миллий гвардия ҳузуридаги “Қорабайир отлари маҳорат мактаби” ҳамкорлигида Сариосиё, Денов, Олтинсой ва Узун туманлари чавандозлари ўртасида улоқ кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди.

22 Декабрь 2021, 14:28 996

Тадбирда 150 га яқин чавондозлар ва 1000дан ортиқ от спорти ишқибозлари қатнашди.

Улоқ-кўпкари мусобақасида Денов тумани ҳокими томонидан бош совринга қўйилган туяни Деновлик Бегин чобоғон , Сариосиё туманидаги “Тумор” лақабли отда қўлга киритди . Шунингдек, совринга Сариосиё тумани ҳокими томонидан қўйилган от ҳамда телевизор сариосиёлик Носир чавандозга насиб этди. Олтинсой тумани Ҳокими томонидан қўйилган 1 миллион сўм , бир бош қўйга Сариосиёлик Ҳалим чобоғон эгалик қилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech