Куни кеча Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактабида “Оилавий болалар уйи” ўғил-қизлари учун навбатдаги ўқув амалий машғулот ташкил этилди. Унда ёшларга Қорабайир зотли отларнинг хусусиятлари, миллий ва замонавий от спорти ўйинлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Чавандозлик сирлари, от миниш, уни эгарлаш борасида дастлабки билим ва кўникмалари шакллантирилди.