Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳузурида Термиз тумани Янгиобод маҳалласи ҳудуди (эски отчопар мажмуаси)да Қорабайир отлари маҳорат мактаби ташкил етилди. 64.6 га умумий ер майдонига эга мактаб ҳудудида туризм инфратузилмаларини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Шу муносабат билан вилоят тадбиркорларини Қорабайир отлари маҳорат мактаби ҳудудидаги туризм инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга таклиф этамиз.
Қорабайир отлар маҳорат мактабида тадбиркорлар қуйидаги туризм инфратузилмаларини барпо этишлари мумкин:
1. Паинтбалл.
2. Голф.
3. Картинг (кичкина автомобиллар пойгаси).
4. Скалодром (сунъий қоятош).
5. Поло (от спорти).
6. Ҳунармандчилик (темирчилик, тери ва ёғоч маҳсулотларидан анжомлар тайёрлаш) устахонаси.
7. Қимиз маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш шаҳобчаси.
8. 2 та тез пишадиган таомлар тайёрлаш шаҳобчаси ва яхна ичимлик савдо нуқталари.
9. Сувенер маҳсулотлари савдоси дўкони.
10. 50 та автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ.
11. 2 та санитария гегиена шаҳобчаси .
12. 2 та ювиниш хонаси (душ), 2 та таҳоратхона (эркак ва аёллар учун алоҳида), 2 та намозхона ташкил этиш.
13. 1 та туризм ахборот маркази.
14. болалар учун махсус ўйингоҳ.
15. Тижорат банклари томонидан пул маблағларини нақд пулга алмаштириш ҳамда бошқа нақд ва нақдсиз ҳисоб-китоб банк операцияларини амалга ошириш имконини берадиган банк шахобчалари ҳамда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминаллари ва банкоматлар ўрнатилади.
Изоҳ: Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун мактаб ҳудудидан тадбиркорлар ва тижорат банкларига узоқ йиллик ижара ҳуқуқи асосида ер майдони ажратилади.
Тадбиркорлар савдо нуқталари ва бошқа обьектларни тасдиқланган лойиҳа асосида енгил конструкцияли материаллардан қуриб фойдаланади.
Ҳозир маҳорат мактабидаги отлардан фойдаланиш учун қатор хизмат турлари жорий этилган бўлиб, бир марталик маҳорат дарсларида қатнашишингиз, шунингдек, отларни бир соатдан бир кун муддатга ижарага олишингиз мумкин.
Бундан ташқари, аҳолининг тўй ва бошқа байрамларини нишонлашда отларни ижарага олиш, файтунда сайр қилдириш, отлар билан фотосессия қилиш, маҳорат мактаби ҳудудида клиплар ва бошқа суратга олиш майдонларидан ижара ҳамда бошқа тўловлар асосида фойдаланишингиз мумкин.
Олдиндан қилинган тўловлар учун 10 фоиздан 30 фоизгача чегирмалар жорий қилинган.
Маълумот учун телефонлар: Қорабайир отлар маҳорат мактаби директори Жумаев Маматқул (+998 94) 485-01-39.
Вилоят ижара маркази директори – Намозов Йўлдош (+998 93) 633-42-54.
Вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бўлим бошлиғи – Холниёзов Хайрулла (+998 97) 243-28-68.